Сурияда йўловчи автобуслар тўқнашди: қурбонлар бор (видео)

Сурияда йўловчи автобуслар тўқнашди: қурбонлар бор (видео)

Сурияда даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, яна 30 нафарга яқин фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

САНА ахборот агентлиги хабарига кўра, фожеа мамлакатнинг Дайр-аз-Зор — Дамашқ автомобил йўлида содир бўлган. Икки йўловчи автобуси номаълум сабабларга кўра ўзаро тўқнашиб кетган. Зарбанинг кучи оқибатида транспорт воситалари жиддий шикастланган.

Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар, тез тиббий ёрдам бригадалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар етиб келган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борилган. Айрим жабрланувчиларнинг аҳволи оғир экани сабабли қурбонлар сони ортиши эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.

Ҳозирда мутасаддилар ҳалокатнинг аниқ сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда. Мазкур ҳодиса Сурияда сўнгги вақтларда кузатилган энг йирик йўл-транспорт фожеаларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар