Англиялик гимнастикачи чиқиш вақтида оғир жароҳат олди

Англиялик гимнастикачи чиқиш вақтида оғир жароҳат олди

Глазгода ўтказилаётган Commonwealth ўйинлари давомида Англия терма жамоаси аъзоси, 19 ёшли гимнаст Габриэл Лангтон билан нохуш ҳодиса юз берди.

Мусобақа вақтида мураккаб элементлардан бирини бажаришга уринган спортчи муваффақиятсиз қўниш оқибатида мувозанатини йўқотиб, гиламга қаттиқ йиқилди. Воқеадан сўнг мусобақа бир муддат тўхтатилди ва майдонга ўнлаб тиббиёт ходимлари ҳамда қутқарувчилар кириб келишди.

Габриэл Лангтонга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, у махсус замбилда шифохонага олиб кетилди. Спортчининг жароҳати жиддий экани айтилаётган бўлса-да, у майдонни тарк этаётганида қўл ва оёқларини қимирлатгани мухлислар ва жамоадошларини бироз хотиржам қилди.

Ҳозирча гимнастнинг аниқ ташхиси ва соғлиғи юзасидан расмий маълумот берилмаган. Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда минглаб мухлислар унга тезроқ соғайиб, спорт майдонларига қайтишини тилаб хабарлар қолдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар