Истанбул мактабларида энди номоз ўқиш учун алоҳида хоналар ташкил этилади

Истанбулдаги барча мактабларда ўқувчилар ва ходимлар учун намоз ўқиш хоналари ташкил этилади. Бу ҳақдаги кўрсатма ҳоким Давут Гул томонидан имзоланган. 22 апрелда расмийлаштирилган ҳужжат Истанбулнинг 39 туманидаги қаймақомликларга етказилган.
Кўрсатмага мувофиқ, бундан кейин қуриладиган мактабларнинг лойиҳасида намозхона учун алоҳида жой ажратилиши шарт. Хона жума намозини биргаликда ўқишга мос ва етарлича кенг бўлиши керак.
Фаолият юритаётган эски мактабларда янги бино қуриш талаб этилмайди. Уларда мавжуд хоналардан мос келадигани танланиб, намоз ўқиш учун қайта жиҳозланади.
Шаҳар маъмурияти бу қарорни ўқувчилар ҳамда таълим муассасалари ходимларининг диний амалларни эркин бажариш ҳуқуқи билан изоҳлаган. Намозхона мактабнинг ўзида бўлиши ўқувчиларнинг жума куни ташқарига чиқиш эҳтиёжини ҳам камайтиради.
Бу орқали жума намози сабаб дарсларни қолдириш ёки таълим жараёнидан узоқлашиш ҳолатларининг олдини олиш режалаштирилган.































Изоҳлар 0
…