АҚШда даҳшатли оилавий фожиа: эркак рафиқаси ва олти фарзандини отиб ўлдирди

АҚШнинг Мичиган штати, Гранд-Ҳейвен шаҳрида даҳшатли оилавий фожиа юз берди. Бир хонадонда саккиз нафар оила аъзосининг жасади топилди.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, 47 ёшли Кристофер Каролкевич оилавий келишмовчилик ва рашк сабаб 39 ёшли турмуш ўртоғи Аманда ҳамда ёши 5 дан 15 ёшгача бўлган олти нафар фарзандини ўқотар қурол билан ўлдирган.
Шундан сўнг, гумондор жиноят изларини йўқотишга уринган. У уйнинг бир неча қисмига ўт қўйган, кейин эса ўз жонига қасд қилган.
ОАВ хабарларига кўра, марҳума Аманда аввалроқ турмуш ўртоғининг хиёнатига қарамай, оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилган. У бу ҳақдаги кечинмаларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам улашган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Фожианинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.






























Изоҳлар 0
…