Фуқарога қўпол муомала қилган Косондаги амалдорга хизмат текшируви бошланди

Фуқарога қўпол муомала қилган Косондаги амалдорга хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қашқадарё вилояти Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловнинг фуқаро билан тортишув чоғида қўпол муомалада бўлгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан унга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Маълум қилинишича, воқеа 28 июль куни фуқародан кўча қисмига тўкилган қумни олиб ташлаш талаб қилинган пайтда содир бўлган. Томонлар ўртасида юзага келган баҳс давомида мансабдор шахс томонидан одоб-ахлоқ меъёрларига зид бўлган қўпол сўзлар ишлатилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, давлат хизматчиси ҳар қандай вазиятда фуқаролар билан муомала маданиятига риоя қилиши шартлигини таъкидлади. Шунингдек, бундай хатти-ҳаракатлар қатъиян қоралангани қайд этилди.

Ҳозирда ҳолат бўйича хизмат текшируви олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра, амалдорнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар