Қизил китобга киритилган бўз эчкемар 7 йиллик даволанишдан сўнг табиат бағрига қўйиб юборилди

Қизил китобга киритилган бўз эчкемар 7 йиллик даволанишдан сўнг табиат бағрига қўйиб юборилди

Самарқанд вилоятида яраланган ҳолда топилган ноёб бўз эчкемар етти йил давомида парвариш қилиниб, яна табиат қўйнига қайтарилди. Ушбу жонивор Қизил китобга киритилган турлардан бири ҳисобланади.

Эчкемар бир неча йил олдин Нуробод чўлида ҳали ёш ва жароҳатланган ҳолда аниқланган. Унинг яшаб кетиши учун махсус ёрдам зарур бўлгани сабаб реабилитация марказига олиб кетилган.

Мутахассислар жониворни узоқ вақт даволаб, озиқланиши ва ҳаракатланишини доимий назорат қилган. Текширувлардан кейин унинг соғлиғи тиклангани ва мустақил яшай олиши маълум бўлди.

Шундан сўнг бўз эчкемар Нуробод туманидаги Қарноб чўлига қўйиб юборилди. Бу ҳудуд унинг табиий яшаш муҳити саналади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар