Роналду ва Жоржинанинг никоҳ маросимига саноқли кунлар қолди: тўй санаси ва жойи маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш10.6K
Роналду ва Жоржинанинг никоҳ маросимига саноқли кунлар қолди: тўй санаси ва жойи маълум бўлди

Криштиану Роналду ва унинг қайлиғи Жоржина Родригес 8 август куни Мадейрада турмуш қуриши мумкин. Хорижий нашрларда тарқалган маълумотларга кўра, жуфтлик никоҳ маросими учун Роналдунинг ватани бўлган Фуншал шаҳрини танлаган.

Маросим Фуншал соборида, тантанали зиёфат эса "Savoy Palace" меҳмонхонасида ўтказилиши айтилмоқда. Тўйга футбол, кино, мусиқа ва спорт оламининг таниқли вакиллари келиши мумкин, аммо меҳмонлар рўйхати ҳам расман эълон қилинмаган.

Роналду ва Жоржина 2016 йилдан буён муносабатда. Улар беш нафар фарзандни бирга тарбиялаб келмоқда. Жуфтликнинг унаштируви 2025 йилда тасдиқланган, никоҳни Жаҳон чемпионатидан кейин ўтказиш режаси эса аввалроқ матбуотда хабар қилинган эди. Ҳозирча 8 август санаси расмий эмас, балки ОАВда тарқалган маълумот бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?