Капибаралар парламентга кириб, мажлисни тўхтатиб қўйди

1 дақиқа ўқиш434
Капибаралар парламентга кириб, мажлисни тўхтатиб қўйди

Бразилияда ҳудудий парламент йиғилиши кутилмаган меҳмонлар сабабли қисқа муддатга тўхтатилди. Fox News маълумотига кўра, бир нечта капибара Мато Гросу штати Қонунчилик ассамблеяси биносига кириб келиб, ходимларни ҳайратда қолдирган.

Ҳодиса 30 июль куни Куяба шаҳрида содир бўлган. Парламент ходимлари ҳайвонларни бинодан чиқаришга уринган вақтда капибаралар ҳеч қандай хавотирсиз йўлаклар ва заллар бўйлаб айланиб юрган.

Маълум қилинишича, бу каби ҳолат ушбу ҳудуд учун янгилик эмас. Чунки парламент биноси ёввойи ҳайвонлар яшайдиган боғ яқинида жойлашгани сабабли капибаралар баъзан бу ерга кириб қолади.

Яхшиямки, ҳайвонлар ҳеч кимга зарар етказмаган. Орадан кўп ўтмай улар бинодан ўзлари чиқиб кетган. Капибараларнинг парламентдаги сайри акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда тез суръатларда оммалашди.

Капибаралар дунёдаги энг йирик кемирувчилардан бири ҳисобланади. Жанубий Америкада яшовчи бу ҳайвонлар босиқ табиати ва одамларга нисбатан хотиржам муносабати билан танилган. Шу боис улар сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда энг машҳур жониворлардан бирига айланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?