Oлимлар жиддий хавфдан огоҳлантирди:тарихидаги энг иссиқ йил келмоқда

Oлимлар жиддий хавфдан огоҳлантирди:тарихидаги энг иссиқ йил келмоқда
Қисқача

2026 йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилиши мумкин. Бунга Тинч океанидаги Эл-Нино ҳодисасининг кучайиши, океан сувлари ҳароратининг мисли кўрилмаган даражага кўтарилиши ва атмосферадаги иссиқхона газлари миқдорининг ортиши сабаб бўлмоқда. Океанлар юзасидаги рекорд ҳарорат атмосферага қўшимча иссиқлик чиқариб, жазирама, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва кучли ёғингарчиликлар каби экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кучайтириши мумкин.

2026 йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилиши мумкин. Дунё иқлимшунослари бу борада жиддий огоҳлантириш билан чиқиб, глобал ҳарорат яна янги рекордларни янгилаши эҳтимоли юқори эканини таъкидламоқда.

Мутахассислар фикрича, Тинч океанида кузатилаётган Эл-Ниньо табиий ҳодисасининг кучайиши ҳамда океан сувлари ҳароратининг мисли кўрилмаган даражага кўтарилиши бутун дунё бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин ошишига олиб келиши мумкин.

Олимлар маълум қилишича, сўнгги ойларда океанлар юзасидаги ҳарорат кўп йиллик кузатувлар давомида қайд этилмаган даражага етган. Бу эса атмосферага қўшимча иссиқлик чиқариб, экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг сони ва кучини ошириши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, агар бу тенденция сақланиб қолса, дунёнинг қатор ҳудудларида узоқ давом этадиган жазирама, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва кучли ёғингарчиликлар янада тез-тез кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Экспертлар бу жараёнга фақат Эл-Ниньо эмас, балки атмосферада иссиқхона газлари миқдорининг йил сайин ортиб бораётгани ҳам катта таъсир кўрсатаётганини қайд этмоқда. Уларнинг фикрича, иқлим ўзгариши тобора тезлашиб, сайёранинг турли минтақаларида янги экологик муаммоларни юзага келтирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар