91 мингдан ортиқ ўрдакча Чикаго дарёсига ташланди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Чикаго ўрдакчалар пойгаси бу сафар ҳам минглаб томошабинларни бир жойга жамлади. Тадбир доирасида 91 мингдан ортиқ сариқ резина ўрдакча Чикаго дарёсига ташланиб, оқим бўйлаб марра сари "мусобақалашди".
Мазкур пойга кўнгилочар тадбир бўлиши билан бирга, хайрия мақсадига ҳам хизмат қилади. Ташкилотчилар йиғилган маблағларни Иллинойс Махсус Олимпиадаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтиради.
Хусусан, тушган маблағлар ақлий имконияти чекланган спортчилар учун мусобақалар ташкил этиш, спорт анжомлари ва кийим-кечак харид қилиш, шунингдек, уларнинг машғулотлари ҳамда бошқа эҳтиёжларини молиялаштиришга сарфланади. Шу тариқа, қизиқарли пойга минглаб инсонларни хайрли мақсад йўлида бирлаштирадиган анъанавий тадбирлардан бири сифатида эътироф этилади.






























Изоҳлар 0
…