Ҳеч ким кутмаган даромад манбаи: ғийбатдан миллионлар топмоқда

Колумбияда яшовчи 67 ёшли аёл оддий ғийбатни ўзига хос бизнесга айлантириб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, у ҳар куни эрталаб уйи олдига чиқиб, қўшнилар ўртасидаги суҳбатларни диққат билан тинглайди ва эшитганларини махсус блокнотига қайд этиб боради. Шунингдек, маҳалладаги одамларнинг фотосуратларини йиғиб, ким ким билан қандай муносабатда эканини акс эттирувчи схемалар ҳам тузади.
Айтилишича, аёл энг янги миш-мишлар учун 15 мингдан 30 минг Колумбия песоси ҳақ олади, қимматли маълумотлар учун эса бундан ҳам кўпроқ ҳақ сўрайди.
Қизиғи шундаки, кўп ҳолларда одамлар ундан маълумот сотиб олиш эмас, аксинча, уни ошкор қилмаслиги учун кўпроқ пул таклиф қилишади. Масалан, бир эркак хотинига хиёнати ҳақида айтмаслиги учун аёлга қарийб 2,5 миллион Колумбия песоси тўлагани айтилмоқда.
Бу воқеа ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотиб, фойдаланувчилар томонидан турлича баҳоланмоқда. Айримлар буни ғайриоддий бизнес ғояси деб атамоқда.






























Изоҳлар 0
…