Яқин Шарқда сенсация: Туркия, Саудия ва Покистон «Мусулмон НАТО»сини тузди!

Яқин Шарқда сенсация: Туркия, Саудия ва Покистон «Мусулмон НАТО»сини тузди!
Қисқача

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон Макка шаҳрида уч томонлама мудофаа шартномасини имзолаб, «Мусулмон НАТО»си сифатида эътироф этилаётган алянсга асос солди. «Макка битими»га кўра, уч давлатдан бирига қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум учала мамлакатга ҳам ҳужум сифатида баҳоланади.

Фото: «Йени Сафак»

Яқин Шарқ ва Осиё геосиёсатида тарихий бургилиш содир бўлди. Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон уч томонлама мудофаа шартномасини имзолаб, «Мусулмон НАТО»си сифатида эътироф этилаётган янги ҳарбий альянсга асос солдилар.

«Yeni Şafak» агентлиги хабарига кўра, муқаддас Макка шаҳрида имзолангани сабабли расман «Макка битими» деб номланган ушбу келишувнинг асосий ва энг муҳим банди — жамоавий мудофаа тўғрисидаги моддадир.

«Биримизга ҳужум — ҳаммамизга ҳужум»: Жамоавий мудофаа тизими

Ҳужжатнинг энг эътиборли жиҳати НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш тамойилни ўз ичига олганидадир: уч давлатдан бирига нисбатан қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум учала мамлакатга ҳам ҳужум сифатида баҳоланади.

Ушбу тарихий битим минтақадаги тажовузкорликни жамоавий тарзда жиловлаш ва уч томон ўртасидаги мудофаа, ҳарбий ҳамкорликнинг барча йўналишларини ривожлантиришни мақсад қилган. Лойиҳа деярли бир йил давомида пухта тайёрланиб, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасида 2025 йилда тузилган икки томонлама битимнинг мантиқий кенгайтмасига айланди.

Нега айнан ҳозир? Альянс тузилишига нима сабаб бўлди?

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, уч давлатнинг бу қадамни ташлашига минтақада ортиб бораётган беқарорлик, Эроннинг геосиёсий роли ва Исроилнинг тобора тажовузкорлашаётган позицияси туртки бўлган.

Айниқса, сўнгги низолар чоғида тўғридан-тўғри ҳужумларга нишон бўлган Саудия Арабистони ўз нефть инфратузилмаси ва стратегик ривожланиш режаларига жиддий таҳдид кўрмоқда. Шу билан бирга, Эр-Риёд АҚШ томонидан бериладиган хавфсизлик кафолатларининг ишончлилигига шубҳа билан қарай бошлаган.

Уч кучнинг мукаммал уйғунлиги: Молия, ядро ва технология!

Ҳарбий экспертлар «Макка келишуви»ни бир-бирини мукаммал тўлдирувчи мисли кўрилмаган альянс сифатида баҳоламоқдалар:

  • Саудия Арабистони — улкан молиявий ресурслар ва капитал;

  • Покистон — ядровий салоҳият ва кўп сонли, тажрибали ҳарбий армия;

  • Туркия — НАТОдаги бой ҳарбий тажриба ва юқори даражада ривожланган мудофаа саноати (дронлар, замонвий қурол-аслаҳалар).

Геосиёсий архитектуранинг янги даври

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу келишув Яқин Шарқдаги глобал хавфсизлик тизимини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Аммо, ҳужжатнинг расмий матни тўлиқ эълон қилингунга қадар юридик мажбуриятларнинг аниқ кўлами очиқлигича қолмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар