Хитойдаги ЙТҲ ҳайратга солди: автомобил қоя деворида осилиб қолди

Хитойдаги ЙТҲ ҳайратга солди: автомобил қоя деворида осилиб қолди

Хитойнинг Чунсин шаҳрида туннел кириш қисмида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида оқ рангли автомобил қоя деворида осилиб қолди. Ғайриоддий "тўхташ" ҳолати ижтимоий тармоқлар ва полиция эътиборини тортди.

Видеорегистратор тасвирларида оқ рангли автомобил йўлдан чиқиб кетиб, туннел кириш қисми яқинида қоя девори ва дарахтлар орасида тиқилиб қолганини кўриш мумкин. Автомобил шосседан чиқиб кетгач, қоя деворига кўтарилиб, дарахтлар ҳамда электр тақсимлаш қутиси орасида қисилиб қолган.

Ҳайдовчини хавфсиз қутқариш учун воқеа жойига келган ўт ўчирувчилар махсус нарвондан фойдаланган. Улар ҳайдовчини автомобилдан эҳтиёткорлик билан олиб тушишга муваффақ бўлган.

Ҳозирда полиция йўл-транспорт ҳодисасининг юз бериш сабаблари ва барча ҳолатларини ўрганмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар