Самолётга кеч қолган икки аёл уни тўхтатишга уринди (видео)

1 дақиқа ўқиш249
Самолётга кеч қолган икки аёл уни тўхтатишга уринди (видео)

Москвадаги Шереметьево аэропортида рейсга кечикиб қолган икки аёл самолёт ортидан югуриб, уни тўхтатишга урингани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шереметьево матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 25 июль куни содир бўлган. Маълум қилинишича, аёллар барча парвоз олди назоратларидан ўтган. Бироқ шундан сўнг улар йўловчилар учун ёпиқ ҳудудга чиқиб кетган.

Аёллар самолёт учиш-қўниш йўлагига қараб ҳаракатланаётган пайтда унинг ортидан югурган. Уларнинг самолётни тўхтатишга урингани акс этган кадрлар эса интернетда кенг тарқалган.

Аэропорт маъмурияти хабарига кўра, аёллар ушланган ва ФХХ ходимларига топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шереметьевонинг хабар беришича, воқеа пайтида бошқа йўловчиларнинг хавфсизлиги хавф остида бўлмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?