Cloudflare: беш йилдан сўнг сунъий интеллект трафиги инсонникидан минг баробар ошади

1 дақиқа ўқиш130
Cloudflare: беш йилдан сўнг сунъий интеллект трафиги инсонникидан минг баробар ошади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Cloudflare молия директори Томас Зайфертнинг баҳолашича, жорий суръатлар сақланса, беш йил ўтгач автоматлаштирилган тизимлар одамлар яратадиган трафикдан минг баробар кўп трафик ҳосил қилади.
  • Бундай вазиятда инсон фаолиятининг улуши умумий интернет-трафикнинг атиги 0,1 фоизини ташкил этиши мумкин, асосий ўсиш эса сайтлар ва APIъларга мустақил мурожаат қилувчи агентлар, ботлар ҳамда дастурлар ҳисобига юз беради.

Сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши глобал интернет-трафик тузилмасида туб бурилиш ясаши кутилмоқда. ixbt.com нашрининг хабар беришича, Cloudflare компанияси молия директори Томас Зайфертнинг баҳолашича, жорий суръатлар сақланиб қолса, бундан беш йил ўтгач автоматлаштирилган тизимлар одамларга қараганда минг марта кўп трафик генерация қилади. Бундай сценарийда инсон фаолиятининг улуши бутун тармоқ трафигининг атиги 0,1 фоизини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бироқ бу одамлар интернетдан камроқ фойдалана бошлашини англатмайди. Асосий ўсиш мустақил равишда сайтлар ва API'ларга мурожаат қилувчи, маълумот қидирувчи, ўзаро маълумот алмашувчи ҳамда бир-бири билан мулоқот қилувчи турли хил агентлар, ботлар ва дастурлар ҳисобига таъминланади. Натижада интернетдаги операциялар «инсон — сервис» форматидан аста-секин «дастур — дастур» кўринишига ўтиб бормоқда.

Прогнозларнинг ўзгариши ва инфратузилмага юклама

Мазкур ўзгаришлар фонида Cloudflare ўзининг олдинги тахминларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Агар дастлаб машина трафиги инсонникидан фақат 2027-йилгагина ошиб кетиши кутилган бўлса, компаниянинг ўлчовларига кўра, бу ҳолат сезиларли даражада эртароқ — 2026-йилнинг май ойидаёқ рўй берди. Асосий тезлатувчи омил айнан сунъий интеллектнинг оммалашуви бўлди.

Автоматик сўровлар сонининг кескин кўпайиши интернет инфратузилмаси учун жиддий синовга айланади. Минг баробар юқори бўлган машина трафиги янада самарали тармоқлар, қувватли серверлар ҳамда сўровларни қайта ишлаш тизимларини талаб қилади. Шу билан бирга, киберхавфсизлик вазифалари ҳам мураккаблашади: қонуний ишлайдиган интеллектуал агентларни зарарли ботлар, сканерлар ва автоматлаштирилган маълумот йиғиш тизимларидан ажратиб олиш қийинлашиб боради.

Молиявий кўрсаткичлар ва бозор муносабати

Cloudflare раҳбариятининг мазкур баёнотлари компаниянинг иккинчи чорак учун молиявий натижалари эълон қилинган даврга тўғри келди. Ҳисобот даврида корхонанинг тушуми 696 миллион долларни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 36 фоизга ўсди. Бироқ шунга қарамай, соф зарар уч мартадан зиёд ошиб, 205,7 миллион долларга етди.

Молиявий зарарнинг ортганига қарамасдан, инвесторлар ҳисоботга ижобий муносабат билдиришди. Компаниянинг акциялари кенгайтирилган савдоларда тахминан 16 фоизга қимматлашди. Бунга кутилганидан юқори даражада шаклланган тушум ва йирик корпоратив мижозларнинг рекорд даражадаги оқими сабаб бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?