1200 та ўрдак узумзорнинг “экологик ходимлари”га айланди (видео)

1 дақиқа ўқиш375
1200 та ўрдак узумзорнинг “экологик ходимлари”га айланди (видео)

Африкадаги виночилик хўжаликларидан бирида 1200 та ўрдак ҳар куни узумзор бўйлаб “ишга чиқади”. Улар шунчаки қушлар эмас, балки хўжаликда зараркунандаларга қарши курашувчи табиий ёрдамчилар вазифасини бажаради.

Хўжалик эгалари кимёвий пестицидлардан фойдаланишни камайтириб, ҳашаротларга қарши экологик усулни танлаган. Ўрдаклар узумзордаги зарарли ҳашаротлар ва бошқа майда зараркунандаларни еб, ўсимликларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, ўрдакларнинг табиий чиқиндилари тупроқни озиқлантириб, унинг унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Натижада узумзорни парваришлашда кимёвий воситалардан фойдаланишга эҳтиёж камаяди.

Қизиғи, ўрдаклар ҳар куни эрталаб ва тушдан кейин узумзор бўйлаб сайр қилиб, навбатдаги “иш куни”ни бошлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?