Парашют, параплан ва квадроцикллар: Туризм бизнеси учун божхона имтиёзлари берилади

Ўзбекистонда йиллар давомида фойдаланилмай ва ташландиқ ҳолда ётган аеродромлар ҳамда учиш-қўниш йўлаклари тикланиб, сайёҳлик ва экстремал спорт обектларига айлантирилади. Қайта тикланган аеродромлар тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилиб, уларда енгил авиация парвозлари, парашютдан сакраш, парапланда учиш ва мутахассислар тайёрлайдиган ўқув марказлари ташкил этилади.
Ўзбекистонда йиллар давомида фойдаланилмай ва ташландиқ ҳолда ётган аэродромлар ҳамда учиш-қўниш йўлаклари тикланиб, сайёҳлик ва экстремал спорт объектларига айлантирилади. Бу ҳақда фаол туризмни ривожлантиришга қаратилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳукумат мамлакат бўйлаб кичик ва енгил авиацияни ривожлантириш ва бизнес вакилларига янги имкониятлар яратиш механизмларини ишлаб чиқмоқда.
Енгил авиация, парашют ва ўқув марказлари
Лойиҳага кўра, қайта тикланган ва ободонлаштирилган аэродромлар тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида топширилади. Ушбу майдонларда қуйидаги фаолият турлари йўлга қўйилса:
Экстремал туризм: Енгил авиация парвозлари, парашютдан сакраш ва парапланда учиш;
Таълим ва инфратузилма: Аэродром ҳудудидаги бино-иншоотлардан мутахассисларни тайёрловчи ўқув марказлари сифатида фойдаланиш.
Шунингдек, кичик авиация соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш мақсадида Фуқаро авиацияси агентлигига ҳаво кемаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда сертификатлаш бўйича кенгайтирилган ваколатларга эга бўлган давлат регулятори мақомини бериш таклиф этилмоқда.
Бизнес учун мисли кўрилмаган божхона имтиёзлари
Экстремал ва фаол туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида салмоқли имтиёзлар пакети кўзда тутилган.
Хусусан, 40 га яқин турдаги махсус ускуна ва транспорт воситаларини мамлакатга импорт қилишда божхона тўловларидан тўлиқ озод этиш режалаштирилмоқда.
Имтиёзга тушадиган техникалар сирасига: квадроцикллар, баггилар, автокемперлар, гидроцикллар, парашютлар, парапланлар ва тоғ-чанғи ускуналари киради.
Ушбу имтиёзли режимни 2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб фаол туризм объектларидаги инфратузилма лойиҳалари давлат дастурларига киритилиши ва давлат томонидан молиялаштирилиши кутиляпти.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.


























Изоҳлар 0
…