Япониялик эркак ит қиёфасига кириб, барчани ҳайратда қолдирди

Япониялик Тосо исмли эркакнинг ноодатий ҳоббиси ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотмоқда. У инсон қиёфасидан бутунлай воз кечиб, ҳақиқий итга ўхшаб кўриниш учун махсус костюм буюртма қилган.
Маълумотларга кўра, ҳақиқий кўринишга эга ушбу костюмни тайёрлатиш учун у 12 лакҳ рупий, яъни қарийб 12 миллион рупий (тахминан 150,3 миллион сўм) сарфлаган. Костюм устида ишлашга эса тахминан 40 кун вақт кетган.
Махсус кийим шу қадар пухта ишланганки, уни кийган Тосо узоқдан қаралганда деярли ҳақиқий итдан фарқ қилмайди. Бунда ҳеч қандай жарроҳлик амалиётидан фойдаланилмаган — ғайриоддий кўриниш махсус костюм, грим ва профессионал дизайн орқали яратилган.
Тосо костюмда тушган сурат ва видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиргач, унинг ноодатий машғулоти интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…