Улкан кит оилавий қайиққа урилиб, чўктириб юборди

1 дақиқа ўқиш146
Улкан кит оилавий қайиққа урилиб, чўктириб юборди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Аляска штатидаги Гласиер Бай ҳудудида улкан кит оила ухлаб ётган 1960-йилларда ишлаб чиқарилган елканли қайиққа урилиб, уни чўктира бошлаган.
  • Ота-она ва уларнинг 23 ёшли ўғли қутқарув жилетларини кийиб, қоронғида тахминан 130 ярд, яни 120 метр масофани сузиб ўтиб, қирғоққа чиққан.

АҚШнинг Аляска штатида бир оила учун оддий тун кутилмаганда ҳаёт-мамот курашига айланди. Ота-она ва уларнинг 23 ёшли ўғли кемада ухлаб ётган пайтда улкан кит қайиққа урилиб, уни чўктира бошлаган.

Воқеа Glacier Bay ҳудудида, тахминан соат 23:30 атрофида содир бўлган. Оила аъзолари тўсатдан кучли зарба ва ғаройиб гумбурлаш овозини эшитган. Шундан сўнг 1960-йилларда ишлаб чиқарилган елканли қайиқ тезлик билан сувга ботишни бошлаган.

Вазиятни англаган оила аъзолари вақтни бой бермай, қутқарув жилетларини кийиб, қоронғи тун бағрида қирғоқ томон сузишга мажбур бўлган. Улар тахминан 130 ярд, яъни 120 метрга яқин масофани босиб ўтиб, қуруқликка чиқишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар етиб келгунига қадар оила қирғоқда қолган. Улар совуқ тунни ўтказиш учун олов ёқиб, ёрдам кутишган.

Оила аъзолари ўша куни эрталаб ҳудудда улкан китни кўргани учун қайиққа айнан шу жонивор урилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ бу фақат гумон эмаслиги кейинроқ маълум бўлган.

Қайиқни текшириш жараёнида ундан кит терисига ўхшаш кичик парча топилган. Биологлар ҳам ушбу парча ҳақиқатан китдан ажралиб чиққанини тасдиқлаган.

Мутахассислар кит қайиққа атайлаб ҳужум қилмаган, балки сув остида балиқларни қувиш жараёнида кеманинг олдига чиқиб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Энг муҳими, ушбу тўқнашув кит учун ҳам ҳалокатли бўлмаган кўринади. Биологларнинг дастлабки баҳосига кўра, улкан денгиз жонивори жиддий жароҳат олмаган бўлиши мумкин.

Ҳозирда оиланинг 1960-йилларда ишлаб чиқарилган елканли қайиғи таъмирланмоқда. Аммо бир неча дақиқада уй-жой вазифасини бажараётган кемадан қоронғи сувда қочишга мажбур бўлган оила бу тунни узоқ вақт унутмаса керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?