Синдаров илк мағлубиятни қабул қилди: Турнир жадвалидаги ҳолат қандай?

1 дақиқа ўқиш188
Синдаров илк мағлубиятни қабул қилди: Турнир жадвалидаги ҳолат қандай?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жавоҳир Синдаров Синқуефиелд Куп 2026 турнирининг 2-турида қора доналарда Ramешбабу Праггнанандҳага ютқазди.
  • Шу мағлубиятдан сўнг у 0,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар бўйича 7-ўринни эгаллаб турибди.
  • 3-турда Синдаров оқ доналарда Максим Ваше-Лагравга қарши ўйнайди ва баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 22:00 да бошланади.

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича дунёнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири — Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи ҳисобланган Sinquefield Cup 2026 турнири давом этмоқда. Жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари жам бўлган ушбу мусобақа классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимда ўтказилмоқда.

Драматик баҳс: Праггнанандҳага қарши кечган муросасиз ўйин

Турнирнинг илк турида америкалик тажрибали гроссмейстер Левон Аронян билан оқ доналарда ўйнаб, дуранг қайд этган ўзбекистонлик иқтидор эгаси Жавоҳир Синдаров 2-турда ҳам мураккаб синовга дуч келди.

Ушбу турда Синдаров қора доналарда сўнгги пайтлардаги асосий ва принципиал рақибига айланиб бораётган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши баҳс олиб борди. Тенг ва дурангга қараб кетаётган ўта драматик ва кескин кечган партида сўнгги паллада Праггнанандҳа имкониятни ўз томонига оғдириб олди ва ғалабани расмийлаштирди.

Синдаров илк мағлубиятни қабул қилди: Турнир жадвалидаги ҳолат қандай?

2-турда, шунингдек, яна учта партида ғалаба қайд этилди. Фақатгина бир учрашувда муроса кўчаси танланди — нидерландиялик Аниш Гири ва америкалик Фабиано Каруана очколарни тенг бўлишиб олишди.

3-тур олдидан турнир жадвали ва Синдаровнинг навбатдаги рақиби

Бугун бўлиб ўтадиган 3-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда Франциянинг етакчи шахматчиларидан бири — Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб боради. Турнирнинг барча учрашувлари Ўзбекистон вақти билан соат 22:00 да бошланади.

2-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат:

  • 1-5-ўринлар: Фабиано Каруана, Уэсли Со, Рамешбабу Праггнанандҳа, Левон Аронян ва Максим Вашье-Лаграв (барчасида 1,5 очкодан);

  • 6-ўрин: Аниш Гири (1 очко);

  • 7-ўрин: Жавоҳир Синдаров (0,5 очко, қўшимча кўрсаткичлар бўйича);

  • Сўнгги ўринлар: Йорден ван Форест (0 очко, иккала турда ҳам мағлубиятга учради).

Синдаров илк мағлубиятни қабул қилди: Турнир жадвалидаги ҳолат қандай?

Sinquefield Cup 2026 тўлиқ иштирокчилар таркиби:

Мусобақада дунёнинг энг кучли 10 нафар гроссмейстери дона сурмоқда:

  1. Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)

  2. Фабиано Каруана (АҚШ)

  3. Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон)

  4. Уэсли Со (АҚШ)

  5. Левон Аронян (АҚШ)

  6. Аниш Гири (Нидерландия)

  7. Венсан Кеймер (Германия)

  8. Максим Вашье-Лаграв (Франция)

  9. Йорден ван Форест (Нидерландия)

  10. Сэм Севьян (АҚШ)

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?