Ёнғин чиққан уйда икки бола қамалиб қолди

Қозоғистоннинг Шимолий Қозоғистон вилояти Мағжан Жумабоев туманидаги Возвишенка қишлоғида хусусий уйда ёнғин чиқиб, ичкарида 2021 ва 2023 йилларда туғилган икки бола қамалиб қолган. Уй эшиги ташқаридан ёпиб қўйилган бўлса-да, қутқарувчилар болаларни хавфсиз жойга олиб чиқиб, газ баллонини ҳам уйдан чиқаришган. Ёнғин дастлабки босқичидаёқ бартараф этилган, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Қозоғистоннинг Шимолий Қозоғистон вилояти Мағжан Жумабоев туманидаги Возвишенка қишлоғида хусусий уйда ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, уйнинг омборхонасида шахсий буюмлар ёниб кетган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин ҳақида 112 рақамига хабар келиб тушган. Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, ёнғин вақтида уй ичида 2021 ва 2023 йилларда туғилган икки нафар ёш бола бўлган.
Энг хавотирли жиҳати, уйнинг кириш эшиги ташқаридан ёпиб қўйилган бўлиб, бу болалар ҳаётига жиддий хавф туғдирган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойига тезкор етиб келиб, ёнғинни ўчиришга киришган. Қутқарувчилар уй ичидан болаларни топиб, уларни хавфсиз жойга олиб чиқишган.
Шунингдек, қутқарувчилар уйдан газ баллонини ҳам олиб чиққан. Бу эса ёнғин оқибатида баллон портлаши ва вазият янада оғирлашишининг олдини олган.
Ёнғин дастлабки босқичидаёқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум бўлиб, ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…