Суд биноларида ақлли кўзойнаклардан фойдаланиш тақиқланди

1 дақиқа ўқиш131
Суд биноларида ақлли кўзойнаклардан фойдаланиш тақиқланди

Англия ва Уэльсдаги жиноий, фуқаролик ва оилавий суд биноларига Meta компаниясининг ақлли кўзойнакларини олиб кириш расман тақиқланди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг судлар хизмати (HMCTS) маълум қилди.

Янги қоидага кўра, бундай ақлли кўзойнаклар суд биносига киришда ташриф буюрувчилар ва суд иштирокчиларидан олиб қўйилади. Қурилмалар эгаларга фақат суд биносидан чиқиш вақтида қайтарилади.

Суд идораси вакиллари Буюк Британия судларида махсус рухсатсиз фото ва видео тасвирга олиш қонун билан тақиқланганини эслатди. Бундай ҳаракат судни ҳурмат қилмаслик сифатида баҳоланиши мумкин.

Оддий смартфонлардан фойдаланиш эса камера ва аудиоёзув функциялари ўчирилган ҳолатда рухсат этилган. Meta’нинг ақлли кўзойнакларида эса камералар кўзойнак рамкасига ўрнатилгани сабабли, атрофдагилар билмаган ҳолда яширин тасвирга олиш имконияти мавжуд.

Тақиқ жорий этилишига яна бир воқеа ҳам сабаб бўлган. Суддаги жараён иштирокчиларидан бири савол-жавоб вақтида яширин равишда ёрдам олиш учун ақлли кўзойнаклардан фойдаланишга уринган.

Бундан аввал АҚШнинг Нью-Йорк штатида ҳам суд залларида ақлли кўзойнаклардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?