Қозоғистонда аёл ҳали туғилмаган фарзандини сотишга урингани аниқланди

1 дақиқа ўқиш195
Қозоғистонда аёл ҳали туғилмаган фарзандини сотишга урингани аниқланди

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти прокуратураси 2026 йил 12 август куни Туркистон шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган аёл билан боғлиқ жиноят иши ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, аёл моддий қийинчиликларга дуч келгани сабабли ҳомиладорлик давридаёқ ҳали туғилмаган фарзандини сотишга қарор қилган. Шу мақсадда у “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги фарзанд асраб олиш билан боғлиқ гуруҳлардан бирига эълон жойлаштирган. Натижада харидор топилиб, чақалоқни 800 минг тенге эвазига сотиш бўйича келишувга эришилган.

2026 йил 28 март куни аёл Павлодар вилоят перинатал маркази №1да соғлом қиз фарзандни дунёга келтирган.

Прокуратура мувофиқлаштируви остида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари ва яширин тергов ҳаракатлари давомида аёлнинг ноқонуний фаолияти ҳужжатлаштирилган. Тезкор тадбир доирасида харидор сифатида иштирок этган шахсга серия рақамлари олдиндан қайд этилган пуллар берилган.

31 март куни Павлодар шаҳридаги хонадонлардан бирида аёл янги туғилган чақалоқни унинг тиббий ҳужжатлари билан бирга харидорга топширган. Бунинг эвазига у 100 минг тенге олган.

Павлодар вояга етмаганлар ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судининг ҳукмига кўра, аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми — вояга етмаганлар савдосида айбдор деб топилган. Унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бироқ Қозоғистон Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан, жазони ижро этиш 5 йил муддатга кечиктирилган. Мазкур тартиб ҳомиладор аёллар ҳамда вояга етмаган фарзандлари бор ёки уларни амалда тарбиялаётган аёлларга нисбатан қўлланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?