Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари даркнетга чиқарилгани айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш170
Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари даркнетга чиқарилгани айтилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йил 12 август куни Telegramдаги Маш каналида Қозоғистоннинг 15 миллион фуқаросига тегишли маълумотлар даркнетда 0,5 биткоин, яни тахминан 32 минг долларга сотувга қўйилгани ҳақида хабар берилди.
  • Shymzz13 тахаллусли фойдаланувчи 2,7 гигабайт ҳажмдаги ва 47 миллион қатор маълумотдан иборат базани эГов тизимини бузиш орқали олганини даъво қилган.

2026 йил 12 август куни Telegram’даги Mash каналида Қозоғистоннинг 15 миллион фуқаросига тегишли шахсий маълумотлар даркнетда сотувга қўйилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Хабарда айтилишича, бу маълумотлар Қозоғистон аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисмини ташкил қилади. Даркнетда shymzz13 тахаллуси билан фаолият юритувчи фойдаланувчи мазкур маълумотлар базасини давлатнинг eGov электрон ҳукумат тизимини бузиш орқали қўлга киритганини даъво қилган.

Маълумотларга кўра, ҳажми 2,7 гигабайт бўлган файлда 47 миллион қатор маълумот мавжуд. Унда фуқароларнинг паспорт маълумотлари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, иш жойлари, ҳужжатлар нусхалари ва пароллари борлиги айтилган.

Сотувчи ушбу маълумотлар базасини 0,5 биткоин, яъни тахминан 32 минг долларга баҳолаган.

Бироқ Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги бу маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаганини билдирди. Вазирлик тегишли хизматлар билан биргаликда тарқалган маълумотларни техник жиҳатдан текшираётганини маълум қилди. Жумладан, эълонда келтирилган намуналар таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш манбаси аниқланмоқда.

Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, ҳозирча eGov ахборот тизимлари бузилгани ёки мазкур маълумотлар базаси бевосита eGov’дан олинганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.

Шунингдек, идора тарқалган хабардаги айрим маълумотлар электрон ҳукумат тизимидаги маълумотларнинг тузилиши ва форматига мос келмаслигига эътибор қаратди. Хусусан, eGov тизимида паспортларнинг сканер нусхалари даъво қилинган шаклда сақланмаслиги, рақамли ҳужжатлар эса бошқа форматда бўлиши қайд этилди.

Вазирлик даркнетдаги фойдаланувчининг маълумотлар базаси eGov’ни бузиш орқали олингани ҳақидаги даъвоси тизим бузилганига ўз-ўзидан далил бўла олмаслигини таъкидлади.

Айни вақтда техник текширув давом этмоқда. Унинг натижаларига кўра, қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Вазирлик Қозоғистон фуқароларига рақамли хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия қилди. Жумладан, SMS-кодлар, пароллар ва электрон рақамли имзо маълумотларини бегоналарга бермаслик, шубҳали ҳаволаларни очмаслик ҳамда турли хизматларда бир хил паролдан фойдаланмаслик сўралди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?