Даниэль Кормье Хабиб ва Макгрегор ўртасидаги адоват сирини очди

1 дақиқа ўқиш135
Даниэль Кормье Хабиб ва Макгрегор ўртасидаги адоват сирини очди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Даниел Корме Хабиб Нурмагомедовнинг Конор Макгрегорни кечира олмаслиги рақибнинг унинг оиласи ва динига тегишли гаплари билан боғлиқлигини айтди.
  • Унинг таъкидлашича, Хабиб ва унинг жамоаси эътиқод ҳамда оилавий қадриятларга қатъий содиқ бўлгани учун бундай ҳолатда муросага бормайди.
  • Корме бу муносабатни ўзининг Жон Жонс билан зиддиятига қиёслади, аммо америкаликлар бундай масалаларга бошқача қарашини таъкидлади.

UFC собиқ чемпиони ва ҳозирда спорт таҳлилчиси Даниэль Кормье россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳамда ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги афсонавий низога тўхталиб, Хабибнинг рақибини нега ҳеч қачон кечира олмаслиги сабабини очиқлади.

Кормьенинг таъкидлашича, бу муросасизлик сабаблари дағистонлик жангчиларнинг эътиқоди ва оилавий қадриятларига бориб тақалади.

«Америкаликлар бошқача фикрлайди, улар эса орқага чекинмайди»

Даниэль Кормье Хабиб Нурмагомедов ва унинг жамоаси билан кўп йиллар давомида бирга машғулот ўтказгани сабабли уларнинг ички дунёси ва менталитетини жуда яхши билишини қайд этди:

«Мен ўз биродарларимни, Хабибнинг жамоасидагиларни жуда яхши биламан. Уларнинг ўз динига, эътиқодига ва оиласига қанчалик содиқ эканидан хабарим бор. Шу сабабли, агар сиз Макгрегор қилган ишларни қилсангиз (оила ва динга тил текзизсангиз), энди орқага йўл қолмайди», — деди Кормье.

Жон Жонс билан таққослаш ва маданиятлар фарқи

Кормье ушбу вазиятни ўзининг собиқ ашаддий рақиби Жон Жонс билан бўлган кескин муносабатларига таққослади, бироқ менталитетдаги фарқни алоҳида ажратиб кўрсатди:

«Хабиб Конорга мен Жон Жонсга муносабатда бўлганимдек бепарво ёки босиқ муносабатда бўла олмайди. Хабиб ҳам, унинг жамоасидаги бошқа жангчилар ҳам Конорнинг бўйнини қайириб ташлашни исташади. Вазият мен ва Жонс ўртасидаги ҳолатга ўхшаб туюлиши мумкин, аммо фарқи шундаки — биз америкаликмиз. Бу каби масалаларда америкаликлар мутлақо бошқача фикрлайди», — дея қўшимча қилди собиқ чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 2018 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ва унда Хабиб 4-раундда бўғиш усули билан ғалаба қозонган эди. Жанг олдидан ва ундан сўнг икки жангчи ҳамда уларнинг жамоалари ўртасида юзага келган кескинлик MMA тарихидаги энг йирик адоватлардан бири бўлиб қолмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?