Флоридада тимсоҳ ҳужуми оқибатида аёл қўлидан айрилди

1 дақиқа ўқиш7.1K
Флоридада тимсоҳ ҳужуми оқибатида аёл қўлидан айрилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Флорида штатидаги Силвер Ривер дарёсида сузаётган аёл тимсоҳ ҳужумига учраб, оғир жароҳат олди ва кейинчалик унинг ўнг қўли ампутация қилинди.
  • Аёл қутқарилгач, унга дастлабки ёрдам кўрсатилиб, маҳаллий шифохонага етказилган, ҳозирда ҳолати яхшиланмоқда.
  • 8 август куни ҳужум қилган, узунлиги тахминан 9 фут 8 дюйм, яни қарийб 3 метр бўлган эркак тимсоҳ ушланди ва хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

АҚШнинг Флорида штатида аёл сувда сузаётган вақтда тимсоҳ ҳужумига учраб, оғир жароҳат олди. Ҳодисадан сўнг унинг ўнг қўлини ампутация қилишга тўғри келди.

Воқеа Марион округидаги Silver River дарёсида содир бўлган. Гуруҳ бўлиб сузаётган одамлар орасида бўлган аёл тимсоҳга дуч келган. Гувоҳларнинг айтишича, у жонини сақлаб қолиш мақсадида ҳайвонни paddleboard'дан фойдаланиладиган эшкак билан қайтаришга уринган. Бироқ тимсоҳ унга ташланиб, сув остига тортиб кетган.

Яқин атрофдаги қайиқларда бўлган одамлар аёлнинг бақириғини эшитиб, зудлик билан ёрдамга ошиққан. Бир муддатдан кейин тимсоҳ уни қўйиб юборган. Шундан сўнг қон кетишини назорат қилиш учун жароҳатланган қўлига арқон ёрдамида жгут қўйилган ва аёл яқиндаги қайиқ тўхташ жойига олиб борилган.

Тез тиббий ёрдам ходимлари уни қайиқдан қабул қилиб олиб, маҳаллий шифохонага етказган. Шифокорлар унинг аҳволини барқарорлаштириш учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатган. Бироқ кейинчалик аёлнинг ўнг қўлини ампутация қилишга қарор қилинган. Шундан сўнг у уйига жўнатилган ва ҳолати яхшиланиб бораётгани маълум қилинган.

Тимсоҳ қидирилиб, ушланди

Ҳодисадан кейин расмийлар Silver River дарёсида қайиқларда ҳаракатланиш ва сузишни вақтинча тақиқлади. Флорида Балиқ ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш комиссияси ходимлари эса ҳужум қилган тимсоҳни қидириш ишларини бошлади.

8 август куни узунлиги тахминан 9 фут 8 дюйм, яъни қарийб 3 метр бўлган эркак тимсоҳ ушлангани маълум қилинди. У хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Шундан кейин дарё қайиқлар ва сузувчилар учун яна очилди.

Мутахассислар Флоридадаги 67 округнинг барчасидаги турли сув ҳавзаларида тимсоҳлар учраши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Шу боис аҳоли ва сайёҳларга хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш тавсия этилган.

Жумладан, тимсоҳлар учрайдиган сувларда фақат махсус белгиланган жойларда ва кундузги вақтда сузиш, уй ҳайвонларини сув бўйидан узоқроқ тутиш ҳамда ёввойи тимсоҳларни ҳеч қачон овқатлантирмаслик керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?