Эйфель минорасида ишловчи “номаҳрам” аёллар минорадан четлатилди

2 дақиқа ўқиш206
Эйфель минорасида ишловчи “номаҳрам” аёллар минорадан четлатилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Париждаги Эйфел минорасида 6 сентябр куни БАРС номли ҳинду диний ташкилоти делегацияси ташрифи чоғида аёл ходимларнинг иш жойларини тарк этишга мажбурлангани юзасидан текширув бошланди.
  • Касаба уюшмаси вакили Диан Давуаннинг маълум қилишича, делегация ўтиб кетаётган пайтда аёл ходимлардан уларнинг ўрнига эркак ҳамкасбларини қўйиш сўралган, бу эса ходимлар орасида норозиликка сабаб бўлган.

Париждаги Эйфель минорасига ҳинду диний делегацияси ташрифи чоғида аёл ходимлар иш жойларини тарк этишга мажбурлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 6 сентябрь куни тахминан 100 нафар кишидан иборат, BAPS номи билан танилган ҳинду диний ташкилотига алоқадор делегациянинг Эйфель минорасига ёпиқ ташрифи вақтида содир бўлгани айтилмоқда.

Касаба уюшмаси вакили Диан Давуаннинг “Reuters” агентлигига айтишича, делегация ўтиб кетаётган пайтда аёл ходимлардан иш жойларини тарк этиш ва уларнинг ўрнига эркак ҳамкасбларини қўйиш сўралган. Мазкур ҳолат ходимлар орасида норозилик ва эътирозларга сабаб бўлган.

Қайд этилишича, 7 сентябрь куни ходимлар юз берган воқеани муҳокама қилиш ҳамда раҳбарият билан мулоқот ўтказиш мақсадида йиғилиш ўтказган. Шу сабабли Эйфель минораси белгиланган вақтдан кечроқ очилган. Кириш қисмида эса юзага келган кечикиш “операцион сабаблар” билан изоҳланган ёзув пайдо бўлган.

Давуаннинг айтишича, минора маъмурияти ходимлардан мазкур ҳодиса учун узр сўраган.

Париж мэри Эммануэль Грегуар ҳам воқеа юзасидан имкон қадар тезроқ текширув бошланишини маълум қилган. У ходимларнинг норозилиги асосли эканини таъкидлаб, юз берган ҳолатга олиб келган барча сабаблар аниқланиши зарурлигини билдирган.

Шунингдек, ҳодиса юзасидан BAPS ташкилоти ҳам баёнот берган. Унда делегациянинг келиши ташриф буюрувчиларга халақит бермаслик мақсадида минора очилиши билан бир вақтга режалаштирилгани айтилган.

Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, уларга маълум бўлган ҳолатга кўра, ҳеч ким Эйфель минорасига киришдан тўсиб қўйилмаган. Шу билан бирга, BAPS юзага келган ноқулайлик ёки оғриқли ҳолат учун узр сўраган.

Маълум қилинишича, Франция Миллий ассамблеяси раиси Яэль Браун-Пиве ҳам воқеага муносабат билдирган. У Францияда аёллар жамоат ҳаётида эркаклар билан тенг равишда иштирок этишини таъкидлаб, бошқаларни қабул қилиш мамлакат қадриятларидан воз кечишни англатмаслигини билдирган.

Билдирилишича, BAPS делегацияси Францияга Париж атрофида ҳинду ибодатхонаси очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этиш учун борган бўлган.

Ҳозирда Эйфель минорасида содир бўлган мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда. Воқеа атрофидаги барча ҳолатлар аниқланиши ва аёл ходимларнинг иш жойларини тарк этишига айнан қандай сабаблар туртки бўлгани ойдинлаштирилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?