Туркияда машинага ўқ узган икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш15
Туркияда машинага ўқ узган икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Анталиянинг Манавгат туманида ҳайдовчининг автомобилига ўқ узган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
  • Камронбек Абдурасулов ва Эрўл Камол Пусат исмли шахслар 72 соатлик видеокузатув ёзувларини таҳлил қилиш натижасида аниқланди.
  • Суд қарори билан гумонланувчилар қамоққа олиниб, Манавгатдаги ёпиқ турдаги қамоқхонага жойлаштирилди.
  • Улар жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш ва қурол билан қасддан жароҳат етказишга уриниш каби қатор ҳуқуқбузарликларда айбланмоқда.

Туркиянинг Анталия вилоятида икки ниқобли шахс автомобилда ўтирган ҳайдовчига ҳужум қилиб, унинг машинасига ўқ узди. Ҳодисадан сўнг қочиб кетган гумонланувчилар 72 соатлик видеокузатув ёзувлари ўрганилиши орқали аниқланди. Улар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Antalya Ekspres» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Манавгат туманининг Илжа маҳалласида содир бўлган. A.E.K. исмли эркак Зейтинлик ҳудудида телефон орқали гаплашиш учун автомобилини йўл четида тўхтатган. Шу пайт мотоциклда келган, юзларига ниқоб таққан икки шахс унга яқинлашиб, машинадан тушишни талаб қилган.

Ҳайдовчи улардан шубҳаланиб, автомобилдан тушмасдан орқага ҳаракатланиб, ҳодиса жойидан кетишга уринган. Бироқ ҳужум қилган шахслар унинг автомобилига ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Шундан сўнг жабрланувчи 112 тезкор хизмат марказига хабар берган.

Ҳолат юзасидан жандармерия ходимлари кенг кўламли суриштирув бошлаган. Тергов жараёнида 30 та хонадон ва тадбиркорлик объектига ўрнатилган кузатув камераларининг 72 соатлик видеотасвирлари таҳлил қилинган.

Натижада ҳужумда гумонланаётган шахслар Ўзбекистон фуқаролари Камронбек Абдурасулов ва Эрўл Камол Пусат экани аниқланган. Улар қўлга олиниб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш, мулкка зарар етказиш, қурол билан қасддан жароҳат етказишга уриниш ва бошқа ҳуқуқбузарликларда айбланган.

Суд қарори билан ҳар икки гумонланувчи қамоққа олиниб, Манавгатдаги ёпиқ турдаги қамоқхонага жойлаштирилган.

Ҳужум жараёни кузатув камераларига ҳам тушган. Видеотасвирларда мотоциклдаги икки шахснинг автомобил ортидан қайтиб келиши, ҳайдовчи қочишга уринган пайтда машинага ўқ узиши ва кейин ҳодиса жойидан кетиши акс этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?