Ўзбекистонда маҳкумларга олий ўқув юртларида ўқиш имконияти берилади: Тафсилотлар...

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларга 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида масофавий олий таълим олиш имконияти яратилади.
- Президентнинг ПҚ–397-сон қарорига мувофиқ, колонияларда бунинг учун махсус жиҳозланган хоналар ташкил этилиб, маҳкумларни 2030 йилга қадар камида 50 та касбга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахслар учун янги ва муҳим имконият яратилмоқда. Унга кўра, маҳкумлар ҳам университетларга ўқишга кириб, олий маълумот олиши мумкин бўлади. Бу ҳақидаги ҳуқуқий асос Президентимизнинг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ–397-сон қарори билан тасдиқланди.
Масофавий таълим ва колониялардаги шароитлар
Янги тартибга кўра, мазкур имконият 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида масофавий таълим шаклида амалга оширилади. «Янги ҳаёт» дастури доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилинган маҳкумларнинг тўсқинликсиз масофавий ўқиши учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган махсус хоналар ажратилади.
Ҳужжатда фақатгина олий таълим эмас, балки маҳкумларни касб-ҳунар ўқитиш тизимини кескин кенгайтириш масалалари ҳам қатъий белгиланган.
Қарорда кўзда тутилган асосий чоралар | Амалга ошириш кўрсаткичлари ва муддатлари |
Олий таълим олиш | 2027/2028 ўқув йилидан масофавий шаклда (контракт асосида) |
Ўқув ва амалий хоналар | 2027/2028 ўқув йилига қадар 310 та ўқув ва 420 та амалий машғулот хонаси |
Касб-ҳунар ўқитиш кўлами | 2030 йилга қадар меҳнат бозори талаб мос камида 50 та касб |
Қамров ҳажми | Ҳар йили камида 15–20 минг нафар маҳкумни талаб юқори касбларга ўқитиш |
Жиноятчиликни қисқартириш ва ёшларни рағбатлантириш
Қабул қилинган қарорнинг бош мақсадларидан бири — маҳкумларнинг озодликка чиққандан кейин жамиятга тезроқ мослашувини таъминлаш ва такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга қисқартиришдир.
Шунингдек, ҳужжатда ёш маҳкумларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам алоҳида ўрин олган. Уларнинг орасидан сайлов йўли билан ёшлар фаоллари танлаб олинади ва ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида моддий рағбатлантириб борилади. Бундан ташқари, барча жазони ижро этиш колонияларида маҳкумлар ўртасида масофавий шаклда «Ёш китобхон» танлови ташкил этилиб, кутубхоналарга «Мутолаа» платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.
Сизнингча, маҳкумларнинг жазони ўташ даврида олий таълим олиши ва касб эгаллаши уларнинг кейинги ҳаётида жамиятга қайтишига қанчалик ёрдам беради? Ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…