Хитойда одамлар табиий офатларни бошдан кечириш учун пул тўламоқда (видео)

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида одамлар тайфун ва сув тошқинларини реал шароитга яқин тарзда бошдан кечириб, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўрмоқда. Lvxing Disaster Simulation Training Center марказида иштирокчилар соатига 165 километргача тезликдаги шамол ва кучли ёмғирни ўз ичига олган тайфун симуляциясидан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Марказнинг бошқа қисмида тоғлардан келадиган тошқинларни тақлид қилиш учун 900 тонна сув ҳаракатга келтирилади. Шунингдек, иштирокчилар сув босган шаҳар ҳудуди ёки ерости иншоотидан хавфсиз чиқиб кетишни машқ қилади. Бундай машғулотларда улар махсус гидрокостюм, каска ва хавфсизлик ходимлари назоратида бўлади.
Бир кунлик машғулот нархи 1599 юань — тахминан 235 долларни ташкил этади. Марказ 2025 йил май ойида очилган бўлиб, шу вақтдан бери 160 мингдан ортиқ киши ундаги машғулотларда иштирок этган.
Келгусида Хитойнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай марказлар очилиши ва ёнғин ҳамда зилзила каби бошқа фавқулодда вазиятларни симуляция қилиш режалаштирилган.






























Изоҳлар 0
…