Деклан Райснинг севгилиси яна танқидлар марказида қолди

Деклан Райснинг севгилиси яна танқидлар марказида қолди

Англия терма жамоаси ва «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райснинг севгилиси Лорен Фрайер ижтимоий тармоқларда ташқи кўриниши сабаб яна танқидларга дуч келди.

Айрим фойдаланувчилар Лоренни Райсга «мос эмас» деб атаб, унинг ташқи кўриниши ҳақида ҳақоратли фикрлар билдирган. Бундай муносабатлар аввал ҳам кузатилган ва Лорен ижтимоий тармоқлардаги босим сабаб айрим суратларини ўчириб ташлаган эди.

Deklan Rays oilasi bilan Angliya Premyer-ligasi kubogi yonida jilmayib turibdi.

Деклан Райс ва Лорен Фрайер эса қарийб 10 йилдан бери бирга. Жуфтлик муносабатларини кўз-кўз қилишдан кўра, шахсий ҳаётини оммадан узоқроқ сақлашга ҳаракат қилади. 2022 йилда уларнинг фарзанди дунёга келган.

Deklan Rays va uning sevimlisi Loren Frayerning ikki xil suratdagi koʻrinishi.

Райс аввал ҳам севгилисига нисбатан билдирилган салбий муносабатларга бефарқ қолмаган. Футболчининг Лоренни қўллаб-қувватлаши уларнинг муносабатлари қанча йиллар давомида сақланиб келаётганини ҳам кўрсатади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар