“Худонинг кўзи” деб аталувчи ғор Зебо Рахимовани ҳам ҳайратга солди (видео)

“Худонинг кўзи” деб аталувчи ғор Зебо Рахимовани ҳам ҳайратга солди (видео)

Актриса ва блогер Зебо Рахимова турли давлатларга қилаётган саёҳатлари давомида у ердаги диққатга сазовор масканларни кузатувчилари билан бўлишиб келади. Унинг Болгарияга навбатдаги сафари ҳам эътибордан четда қолмади.

Актриса мамлакатдаги “Худонинг кўзи” деб номланувчи табиий ғорга ташриф буюргани акс этган видеони Instagram саҳифасига жойлаштирди. Ғорнинг ўзига хос кўриниши ва унинг номи кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган.

Зебо Рахимова ғор нега айнан “Худонинг кўзи” деб аталиши ҳақида ҳам маълумот берди.

“Нега “Худонинг кўзи” дейилади?” деган саволга актриса маҳаллий аҳолидан олинган изоҳни келтирган:

“Ғорнинг шифтида иккита деярли бир хил, бодомсимон улкан тешик бор. Улар табиий эрозия натижасида ҳосил бўлган. Пастдан қараганда айнан иккита катта кўзга ўхшайди. Қуёш нури шу тешиклардан ичкарига тушади.

Ёмғир пайтида эса тешиклардан сув оқиб тушиб, гўёки 'Худонинг кўзидан ёш оқаётгандек' кўринади. Бу ғорни айниқса драматик қилади”, — дея ёзган Зебо Рахимова.

Актрисанинг видеоси кузатувчилар орасида ҳам қизиқиш уйғотган. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Болгарияга саёҳат қилиш истагини билдирган ва мамлакатга боришса, айнан ушбу ғорга ташриф буюришни хоҳлашларини ёзган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар