20 йиллик шифокорлик касбидан воз кечиб булочка бизнесини бошлаган хитойлик аёл

1 дақиқа ўқиш141
20 йиллик шифокорлик касбидан воз кечиб булочка бизнесини бошлаган хитойлик аёл

Хитойлик шифокор Донг Мин 20 йилдан ортиқ давом этган тиббий фаолиятидан кейин бутунлай бошқа йўлни танлади. 48 ёшли аёл 2023 йилда Уханда буғда пишириладиган, ичига масаллиқ солинадиган анъанавий булочкалар дўконини очди. Дастлаб бу қарор кутилмаган бўлса-да, унинг янги бизнеси тез орада мижозлар эътиборини қозонди. Июль ойида эса Донг иккинчи савдо шохобчасини очишга муваффақ бўлди.

У 1999 йилда Ухан университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган ва меҳнат фаолиятини Шенчженда гинеколог сифатида бошлаган. Бир неча йил ўтгач, оиласига ёрдам бериш мақсадида Уханга қайтди. Кейинчалик Тянмендаги маҳаллий шифохонада ишлади ва муассасанинг қонуний вакили бўлди.

Донгнинг сўзларига кўра, шифокорлик йилларида у нафақат беморларни даволаш, балки текширувлар ва тиббий низолар каби кўплаб қўшимча муаммолар билан ҳам шуғулланган. Бу эса кучли руҳий босимни келтириб чиқарган.

Янги бизнес ғояси унга булочка дўкони бор дугонасидан илҳомланган. Бугун у кунига 10 соатдан кўпроқ ишласа ҳам, ўзини бахтли ҳис қилаётганини таъкидлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?