«Чорсу»да савдо қилаётган кекса аёл ҳолати ўрганилди

1 дақиқа ўқиш5
«Чорсу»да савдо қилаётган кекса аёл ҳолати ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Чорсу» бозорида савдо қилаётган кекса аёл ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув ўтказилди. Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси Ички ишлар органлари билан биргаликда аёлнинг яшаш шароити ва оилавий аҳволини ўрганди.

Маълум бўлишича, М. А. 1936 йилда туғилган ва Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилади. Унинг олти нафар фарзанди бор. Ҳозирда аёл 1963 йилда туғилган ўғли ва келини билан бирга яшайди. Ўғли «Чорсу» бозорида велосипед таъмирлаш билан шуғулланади. Унинг даромади оилани таъминлашга етади.

Агентлик маълумотига кўра, аёлнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхши деб баҳоланган. У ногиронлиги бўйича рўйхатда турмайди ва ёшига доир нафақа олади.

Аёл бозорда савдо қилишини ўз хоҳиши билан изоҳлаган. Унинг айтишича, савдо қилиш кўп йиллардан бери шуғулланиб келаётган, ўзига одат бўлиб қолган машғулот ҳисобланади.

Маҳалла раиси ва қўшнилар ҳам аёлнинг савдога кўп йиллардан бери қизиқишини тасдиқлаган. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи барқарор деб баҳоланган.

Текширув давомида аёл ўғлининг яшаш жойига кузатиб қўйилган. Шунингдек, унга мавжуд ижтимоий хизматлар ва давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам чоралари ҳақида маълумот берилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?