Сеул кўчаларида юзлаб Пикачу пайдо бўлиб, барчани ҳайратга солди

Жанубий Корея пойтахти Сеул марказида юзлаб Пикачу образидаги иштирокчилар иштирокида ноодатий оммавий шоу бўлиб ўтди. Тадбир акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди.
Маълум қилинишича, мазкур тадбир Pokémon франшизасининг 30 йиллигига бағишланган фестиваль доирасида ташкил этилган. Унда Покéмон оламининг энг машҳур қаҳрамонларидан бири — Пикачу образидаги юзлаб иштирокчилар Сеул кўчаларига чиқиб, биргаликда намойиш уюштирган.
Ранг-баранг либослар ва кўплаб Пикачулар иштирокидаги шоу шаҳарнинг марказий қисмида ўзига хос манзарани юзага келтирди. Фестиваль Покéмон мухлисларини бир жойга жамлаб, уларга севимли қаҳрамонлари билан боғлиқ тадбирда иштирок этиш имконини берди.
Тадбирдан олинган лавҳалар эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, Сеулдаги ноодатий манзарага қизиқиш уйғотди.































Изоҳлар 0
…