BTS аъзоси Жин Сеулда 7,2 миллион долларлик бино сотиб олди

1 дақиқа ўқиш1
BTS аъзоси Жин Сеулда 7,2 миллион долларлик бино сотиб олди

BTS гуруҳи аъзоси Жин (Ким Сокжин) Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрининг Ҳаннам-донг туманида жойлашган тижорат биносини 9,6 миллиард вон (тахминан 7,18 миллион доллар) эвазига сотиб олди.

Кўчмас мулк бозори вакиллари ва мулк реестри маълумотларига кўра, бино аввал «Ourhome» компаниясининг собиқ раиси Ку Ми Хён ва унинг оиласига тегишли бўлган. Жин ушбу объектга эгалик ҳуқуқини 4 ноябрь куни расмийлаштирган.

1990 йил май ойида қурилган бино бир ерости ва тўрт ер усти қаватидан иборат. Унинг умумий майдони 303 квадрат метрни ташкил этади. Объект Сеулдаги ҳашаматли турар жой мажмуалари — Hannam The Hill ва Nine One Hannam яқинида жойлашган.

Ку Ми Хён оиласи бинога 2025 йил июль ойида 6,8 миллиард вонга эгалик қилган. Шундан сўнг унда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилган. Тахминан бир йилу тўрт ой ўтиб, бино 9,6 миллиард вонга Жинга сотилган. Шу тариқа, аввалги эгалари харид ва сотув нархлари ўртасидаги фарқ ҳисобидан 2,8 миллиард вон фойда кўрган. Бунда таъмирлаш харажатлари ва солиқлар ҳисобга олинмаган.

Бинога эгалик ҳуқуқи ўзгарганидан кейин унинг номи «Жини» деб ўзгартирилган. Ҳозирда бинода ички таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Жин ундан қандай мақсадда фойдаланиши ҳозирча маълум эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?