Британиялик сайёҳ 28 йилдан бери дунёни пиёда кезмоқда

Британиялик сайёҳ 28 йилдан бери дунёни пиёда кезмоқда

Британиялик сайёҳ Карл Бушби қарийб ўн уч йиллик сафар давомида дунёни пиёда айланиб, ўз олдига қўйган улкан мақсадига яқинлашди. У 1998 йилда Чилининг Пунта-Аренас шаҳридан бошлаган «Goliath» экспедицияси доирасида 28 йилдан буён йўл босмоқда.

Дастлаб сафарни тахминан 12 йилда якунлаш режалаштирилган эди. Бироқ виза билан боғлиқ муаммолар, молиявий қийинчиликлар, пандемия ва геосиёсий вазият сабаб сафар бир неча бор тўхтаб қолди.

Бушби йўл давомида Жанубий Америкадан Шимолий Америкага, кейин Осиё ва Европа орқали Буюк Британияга қараб ҳаракатланди. У Аляска ва Россия ўртасидаги Беринг бўғозидан ўтди, шунингдек, Каспий денгизини сузиб кесиб ўтди.

2026 йил 5 октябрь куни сайёҳ Ла-Манш бўғозини сузиб ўтиб, Буюк Британия соҳилига етиб келди. Бироқ унинг сафардаги асосий мақсади — туғилиб ўсган Халл шаҳрига етиб бориш учун яна тахминан 400 километр йўл босиши керак.

Қизиғи, Карл Бушби сафарини бошлаган 1998 йилда биринчи iPhone ҳали тақдим этилмаган эди. Қарийб 30 йил давом этган ушбу саёҳат ҳақида ҳужжатли фильм ҳам тайёрланмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар