АҚШда аттракциондан эркак тушиб кетиб ҳалок бўлди, 9 таси ёпилди

1 дақиқа ўқиш217
АҚШда аттракциондан эркак тушиб кетиб ҳалок бўлди, 9 таси ёпилди

АҚШнинг Жоржия штатидаги Six Flags кўнгилочар боғида 42 ёшли эркак аттракциондан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Фожиа 12 октябрь куни содир бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, Ҳассан Жиҳад Ибн Карим роллер-костер ҳаракатланаётган вақтда ўриндиғидан учиб кетган ва ерга қулаб, ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Воқеадан кейин Six Flags компанияси хавфсизликни текшириш мақсадида АҚШ ва Канададаги тўққизта аттракцион ишини вақтинча тўхтатди.

Ҳодиса айнан қайси аттракционда юз бергани расман маълум қилинмаган. Бироқ гувоҳлар ва ҳаводан олинган тасвирларда паркдаги баланд тезликли Goliath роллер-костери тўхтаб қолгани кўринган.

2006 йилда очилган Goliath аттракционининг баландлиги 60 метр бўлиб, у соатига 112 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Ҳодиса юзасидан полиция ва Жоржия штати масъул идоралари текширув олиб бормоқда. Six Flags компанияси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?