АҚШдаги машҳур аттракционда бир киши ҳалок бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Жоржия штатидаги Сих Флагс Овер Георгиа кўнгилочар боғида роликли аттраксион билан боғлиқ ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди.
- Воқеа 12 октябр куни Атланта шаҳри яқинидаги боғда содир бўлган, аммо ўлим сабаби ва жароҳатлар тафсилотлари ҳозирча расман маълум қилинмаган.
- Кобб округи полицияси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда ва Голиат аттраксиони билан боғлиқ эвакуация тасвирланган видеолар тарқалган.
АҚШнинг Жоржия штатидаги машҳур Six Flags Over Georgia кўнгилочар боғида роликли аттракцион билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Оқибатда бир киши вафот этди, яна бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 12 октябрь куни Атланта шаҳри яқинидаги боғда содир бўлган. Ҳозирча ҳалок бўлган шахснинг ўлимига нима сабаб бўлгани ва бошқа ташриф буюрувчилар қандай жароҳат олгани ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса юзасидан Кобб округи полицияси тергов олиб бормоқда.
Six Flags маъмурияти маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. Компания вакили юз берган воқеадан чуқур қайғуда эканини билдириб, ҳодисадан жабрланган ташриф буюрувчилар ва ходимларга ёрдам кўрсатилаётганини айтган.
Расмийлар ҳодиса айнан қайси аттракционда содир бўлганини ҳозирча тасдиқламаган. Бироқ маҳаллий телеканаллар 2006 йилда ишга туширилган Goliath роликли аттракционидан йўловчилар эвакуация қилинаётгани акс этган видеоларни намойиш этган.
Боғнинг расмий сайтида келтирилишича, Goliath соатига 113 километр тезликкача чиқади ва 61 метр баландликка кўтарилади. Аттракциондаги саёҳат тахминан 3,5 дақиқа давом этади.
Кобб округи комиссарлари кенгаши раиси Лиза Кюпид марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Унинг сўзларига кўра, оила аъзоларига фожиа ҳақида хабар берилган.
Associated Press маълумотига кўра, ушбу воқеа Six Flags Over Georgia боғидаги камида еттинчи ўлим ҳолати бўлиши мумкин. 2006 йилда ҳам Goliath аттракционида учган эркакнинг юрак хуружига учрагани тахмин қилинган.






























Изоҳлар 0
…