Уммонда пушти рангли дельфинлар кўринди (видео)

Уммон пойтахти Маскат яқинидаги Қантоб соҳилида пушти рангда кўринган дельфинлар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ғайриоддий манзарани соҳилда дам олаётган одамлар тасвирга олган. Бу ҳақда Insider Paper хабар берди.
Маълумотларга кўра, дельфинлар 15 октябрь куни қирғоқ яқинида сузиб, бир неча бор сув юзасига чиққан. Уларнинг ноодатий ранги интернет фойдаланувчиларининг қизиқишига сабаб бўлди.
Ҳозирча видеода акс этган дельфинларнинг қайси турга мансублиги аниқ тасдиқланмаган. Айрим тахминларда улар Риссо дельфинлари ёки Ҳинд-Тинч океани букри дельфинлари бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ тасвирнинг ўзи орқали уларнинг турини ишончли аниқлаш қийин.
Дельфинларнинг пушти тусда кўринишига тери пигментациясидаги фарқлар, қон томирларининг кўриниши ёки ёруғлик таъсири сабаб бўлиши мумкин. Аммо айнан ушбу дельфинларнинг ранги нима сабабдан шундай кўрингани ҳозирча номаълум.






























Изоҳлар 0
…