Ҳар 500 мингта чигирткадан биттаси: аёл пушти чигиртка топиб олиб барчани ҳайратлантирди

Буюк Британиядаги хонадонлардан бирида ноодатий ҳолат кузатилди. У ерда яшовчи аёл ўз боғида бир вақтнинг ўзида 6 та пушти чигирткани учратиб қолган.
Одатда чигирткалар яшил ёки жигарранг тусда бўлади. Пушти ранг эса кам учрайдиган генетик ўзгариш натижасида пайдо бўлади. Мутахассислар бу ҳолатни эриртизм деб атайди.
Эриртизм вақтида организмда ранг пигментлари одатдагидан бошқача шаклланади. Шу сабаб ҳашарот танасида пушти ёки қизғиш тус кўринади.
Бундай чигирткалар табиатда жуда кам учрайди. Айтилишича, ҳар 500 мингта чигирткадан биттаси шундай рангда дунёга келиши мумкин.
Шу боис бир боғнинг ўзида 6 та пушти чигиртканинг пайдо бўлиши кўпчиликни қизиқтирди. Мутахассислар бундай ҳашаротлар ёрқин ранги туфайли табиий муҳитда яшириниши қийинроқ бўлишини ҳам таъкидлайди.































Изоҳлар 0
…