Доғистонлик дорбоз 100 метр баландликда палов дамлаб, барчани ҳайратга солди

Доғистонлик дорбоз 100 метр баландликда палов дамлаб, барчани ҳайратга солди

Доғистонлик дорбоз ва мураббий Комил Мамаев ҳаво шарининг саватида, ердан 100 метр баландликда қозонда палов тайёрлади. Ноодатий тажриба 10 октябрь куни Доғистоннинг Эрпели экопаркида бўлиб ўтган V халқаро палов фестивалида намойиш этилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Мамаевнинг айтишича, у ушбу чиқиш орқали Доғистоннинг қадимий дорбозлик санъати ва маданиятини кенгроқ танитишни мақсад қилган. Ташкилотчилар бу тажрибани 100 метр баландликда палов тайёрлаш бўйича рекорд сифатида тақдим этган.

Тадбирда тайёрланган палов хайрия аукционида 100 минг рублга сотилган. Харидор эса таомни ўзида олиб қолмай, фестиваль меҳмонларига бепул тарқатган.

Доғистонлик дорбоз 100 метр баландликда палов дамлаб, барчани ҳайратга солди

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар