Англияда аттраксион тўхтаб, 27 киши 15 метр баландликда қолиб кетди

Англиянинг Лоустофт шаҳридаги Pleasurewood Hills кўнгилочар боғида хавфли ҳодиса юз берди. Wipeout номли роликли аттракцион релсда тўхтаб қолиши оқибатида ундаги 27 нафар йўловчи ер сатҳидан тахминан 15 метр баландликда қолиб кетди.
Ҳодиса 31 август куни соат 13:26 атрофида содир бўлган. Аттракцион вагонлари тахминан 15 метр баландликда тўхтаган, бироқ йўловчилар тескари ҳолатда қолмаган.
Қутқарув ишларига Саффолк ёнғин-қутқарув хизмати жалб этилган. Мутахассислар махсус баландликда қутқарув ускуналари, ҳаво нарвони ва қайчи кўтарувчи платформадан фойдаланиб, йўловчиларни бирма-бир ерга туширган.
Барча 27 киши соат 16:05 га қадар хавфсиз тарзда қутқарилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Wipeout Pleasurewood Hills боғидаги йирик аттракционлардан бири ҳисобланади.
Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ маълум қилинмаган.






























Изоҳлар 0
…