Франциялик дорбоз 186 метр баландликда 400 метрлик арқондан юрди

Франциялик машҳур дорбоз ва цирк артисти Татьяна-Мосио Бонгонга навбатдаги хавфли ва ҳайратланарли чиқишини муваффақиятли амалга оширди.
У 20 сентябрь куни Франциянинг Лоос-ан-Гоэль шаҳрида Европадаги энг баланд икки террик — кўмир қазиб олишдан ҳосил бўлган сунъий тепаликлар — ўртасида тортилган 400 метрлик арқондан юриб ўтди. Арқон ер сатҳидан 186 метр баландликда жойлашган эди.
42 ёшли артист ушбу масофани хавфсизлик камари ва ҳимоя тўрисиз босиб ўтди. Унинг чиқиши 36 дақиқадан ортиқ давом этган.
Ғайриоддий томошани 9 мингдан ортиқ, айрим маълумотларга кўра, қарийб 10 минг нафар томошабин кузатган. Татьяна-Мосио Бонгонга маррага муваффақиятли етиб келгач, томошабинлар уни олқишлар билан кутиб олган.
Мазкур чиқиш Европа мероси кунлари доирасида ташкил этилган бўлиб, артист бу ғояни 2019 йилда пайдо қилган эди.






























Изоҳлар 0
…