Туркиядаги ресторан эгаси "калла поча" шўрваси учун қўй бошларини мижозларга очиқ намойиш қила бошлади

Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳрида анъанавий "калла поча" шўрваси тайёрлайдиган уста ноодатий тақдимот усули билан жамоатчилик эътиборини тортди. У таом тайёрлашда ишлатиладиган қўй бошларини ресторан ичида махсус ажратилган жойга қўйиб, мижозларга очиқ намойиш эта бошлади.
Маълум қилинишича, "калла поча" — қўй боши ва оёқларидан тайёрланадиган, турк ошхонасида кенг тарқалган анъанавий таомлардан бири. Ресторан эгаси ушбу усул орқали таом масаллиқларининг табиийлиги ва янгилигини кўрсатишни мақсад қилган.
Бироқ ресторандаги ноодатий манзара мижозларнинг турли муносабатига сабаб бўлди. Айримлар буни маҳсулот сифатига ишонч уйғотадиган усул деб баҳолаган бўлса, бошқалар учун қўй бошларининг очиқ намойиш этилиши кутилмаган ҳолат бўлган.
Мазкур воқеа акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…