GTA VI релизгача 1,54 миллиард доллар даромад келтирган

1 дақиқа ўқиш8
GTA VI релизгача 1,54 миллиард доллар даромад келтирган

GTA VI ўйини ҳали расман чиқмасидан туриб, 1,5 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиргани маълум қилинди. Forbes нашри бир қатор тадқиқотларга таяниб, ўйиннинг релизгача бўлган сотув ҳажми ва тушумларини ҳисоблаб чиқди.

Нашр келтирган маълумотларга кўра, GTA VI’нинг тахминан 15,88 миллион нусхаси сотилган. Бу эса 1,54 миллиард долларлик даромадни ташкил этган.

Сотувларнинг асосий қисми PlayStation консолларига тўғри келган. Ушбу платформа улуши қарийб 75 фоизни ташкил этган. Қолган 25 фоизлик сотув эса Xbox консоллари ҳиссасига тўғри келади.

Ўйиннинг расмий нархлари ҳам маълум қилинган. Стандарт версия 79,99 доллар, Ultimate версияси эса 99,99 доллардан сотувга чиқарилиши белгиланган.

Янги Зеландияда ўйинни биринчи бўлиб ўйнаш имконияти пайдо бўлади. Тошкент вақти билан соат 16:00 да у ерда 00:00 бўлади ва маҳаллий ўйинчилар GTA VI’ни ўйнашни бошлашлари мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?