Британияда ўзбекистонлик йигитнинг мусиқий маҳорати 50 йиллик тажрибага эга ямайкалик санъаткорни лол қолдирди (видео)

Буюк Британияда ўзбекистонлик йигит Ямайкадан бўлган тажрибали мусиқачи билан биргаликда мусиқий чиқиш намойиш этди. Уларнинг ижодий учрашуви давомида икки санъаткор биргаликда куй ижро этиб, ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.
Маълумотларга кўра, қарийб 50 йилдан буён мусиқа билан шуғулланиб келаётган ямайкалик мусиқачи ўзбекистонлик йигитнинг ижросидан лол қолган. Унинг маҳорати ва чолғуни моҳирона чалиши тажрибали санъаткорнинг ҳам эътирофига сазовор бўлган.
Мусиқачи йигитнинг ижросини юқори баҳолаб: «Сен мени ортда қолдирдинг! Жуда ажойиб чаляпсан!» дея самимий фикр билдирган.
Учрашув якунида икки мусиқачи бир-бирига ҳурмат кўрсатиб, қўл сиқишган. Ушбу самимий лаҳза турли мамлакат вакилларини мусиқа санъати бирлаштиришини яна бир бор намоён этди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…