Дилноз Ҳакимованинг қизи Амани 5 ойлик бўлди: "Бамби" услубидаги байрам суратлари

Хонанда Дилноз Ҳакимованинг оиласида яна бир қувончли сана нишонланди. Санъаткорнинг қизи Амани 5 ойлик бўлди. Шу муносабат билан хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизалоғининг янги суратларини мухлислари билан бўлишди.
Суратларда кичкинтой учун ўзига хос байрамона безаклар тайёрлангани кўринади. Тадбир дизайнида машҳур «Бамби» мультфильми қаҳрамонидан фойдаланилган. Хусусан, безаклар ва торт ҳам айнан ушбу мультфильм услубида тайёрланган.

Дилноз Ҳакимова суратлар остига «Амани, менинг Бамби қизалоғим» дея изоҳ қолдирган. Хонанданинг бу самимий сўзлари ва қизалоғининг ёқимли суратлари кузатувчилар эътиборини тортди.
Мухлислар изоҳларда Амани учун чиройли тилаклар билдириб, унинг улғайиб, соғлом ва бахтли бўлишини тилашди. Кичик байрам акс этган суратлар хонанданинг обуначилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…