Самокатдаги хавфли ҳаракат: йигит ппоездга қарамай, темирйўлни кесиб ўтишга уринди (видео)
1 дақиқа ўқиш1

Польшада самокатда ҳаракатланаётган йигит яқинлашиб келаётган поездга қарамай, темирйўлни кесиб ўтишга уринди. У хавфли вазиятдан омон чиқди.
Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Кадрлар йигитнинг биргина эҳтиётсиз ҳаракати қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.
Мутахассислар бундай таваккалчиликка йўл қўймаслик, темирйўл кесишмаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатади. Чунки поезд олдидан ўтишга уриниш ҳар доим ҳам омадли якунланмайди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…