date
views 15 422

Ливерпуль қабристонидаги видеокамера арвоҳни суратга олди (Видео)

Ливерпуль қабристонидаги видеокамера арвоҳни суратга олди (Видео)
Буюк Британиянинг St James қабристонига ўрнатилган камера боғдаги йўлакчада пайдо бўлган шаффоф қиёфани суратга олди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Мазкур қабристонга 58 мингдан ортиқ одам дафн этилган. Бу қадимий қабристондаги илк паранормал ҳодиса эмас. Тарихчи Майк Фолкнернинг маълумот беришича, St James қабристонига дафн этилганлар орасида Бискай кўрфазида сирли равишда ўлдирилган кема капитанидан тортиб, Викториан майиб-мажруҳлар циркининг пакана рассоми ҳам бор.

Қабристонга ташриф буюрганлар Викторианлар даврида ўлдирилган аёлнинг қора кўйлакдаги арвоҳини кўришган. У гўёки 1970 йилда безорилар томонидан вайрон қилинган ўзининг қабрини қидирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливерпуль қабристонидаги видеокамера арвоҳни суратга олди (Видео)